Latest news

11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди" News

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди"

CAFA CUP мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Тожикистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда кучли ҳисобланади. Айтиш мумкин бўлса Европа жамоасига ўхшашиб кетади. Умуман бошқача тезлик, умуман бошқача фикрлаш...
 
Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Генерал бўлишни истамаган аскар аскар эмас. Шу боис биз ҳам қитъа чемпионатида Ўзбекистонни мағлуб этишни истаймиз. Агар шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришса, бугунгидек таслим бўлишмаса, ғалаба ҳақида гапириш мумкин.

Гуруҳда яна Австралия ва Хитой каби жамоалар ҳам бор. Уларни ҳам ўрганишда давом этаяпмиз. Аммо Ўзбекистон ҳам, Австралия ҳам, Хитой ҳам деярли ҳар ойда Европа жамоалари ва Осиёнинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Афсуски, ҳозирги кунда бизда бундай имконият йўқ.

 

Бугунги ўйинда ҳакамликка умуман эътирозим йўқ. Улар ўз ишини аъло даражада бажаришди. Ҳакамлар натижага таъсир қилишмади. Уларга бугун 5 баҳо қўяман.

Осиё чемпионатига борадиган таркиб октябрь ойига яқин аниқланади. Ҳали селекция ишлари давом этмоқда.

Эртага Туркманистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйинда таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Сабаби бугун футболчиларим катта жисмоний юклама олишди, - дейди Виталий Лепченко.   

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика