Виталий Денисовнинг интервьюси
27 apr 2016 00:05
News
Виталий Денисовнинг интервьюси
"ЧЕРКИЗОВАДАГИ СТАДИОННИ ТЎЛИБ-ТОШИШИНИ ИСТАЙМАН"
- Тор кўринишига келиш учун махсус кийимни кийишга аввалига қийналдим. Аммо кейинчалик тезда кўникиб олдим. Белгиланган манзилга анча эрта етиб келдим.
- Қанча мухлислар сиздан чипта олиш учун келишди ёки югуриб келишди?
-Мени қўлимда саккизта чипта бор эди. Биринчи келган тўртта мухлисга чиптани бердим. Кейин эса бошқа ишқибозлар югуриб келишди. Улар кўп эди. Қизиқарли воқеалар, ранжишлар бўлди.
- Кимдир манзилни адаштириб юбордими?
- Ҳа, айнан шундай бўлди. Йигит ва қиз белгиланган манзилдан узоқ бўлмаган жойда айланиб юришган экан. Аммо қизнинг севган йигити чиптани олишга улгурмади. Мени билишимча, йигит қизига: "Кўрдингку, қўлимдан келганини қилдим", - дебди. Яна бир қиз эса умуман бошқа тарафга югуриб кетган. Шундай воқеалар ҳам учради.
- Демак ҳаммасини сониялар ҳал этган эканда...
- Дақиқалар десак аниқроқ бўлади. Мен бундай ажиотажни кутмагандим. Баъзилар эса институтдан дарсдан чиқиб чиптани мендан олишга шайланишган экан. Лекин улар улгуришмади. Эшитишимча, бир йигит дарс ўртасидан чиқиб манзил томон отланган. Аммо у бола ҳам чиптани ололмади.
P.S. Лекин Виталий Денисовдан чипта олиш мақсадида белгиланган манзил томон келган барча ишқибозлар кўтаринки кайфиятда ортга қайтишган. Чиптани қўлга кирита олмаган мухлислар ҳам яхши кайфиятда уйларига кетишган. Виталий Денисов барча мухлисларига дасхат қўйиб берган, эсдалик учун суратларга тушишган, умуман дилдан суҳбатлашишган. Денисов уларни барчасини футболга таклиф этган.
- "Спартак" билан бўладиган ўйинда катта "аншлаг"ни кутсак бўладими? Балки бунга Денисовнинг ўзи ҳам сабаб бўлар, а?
- Стадион тўлиб-тошишини жуда ҳам хоҳлардим. Черкизовада анчадан буён стадион ишқибозлар билан тўлмаганди. Тепа трибуналар ҳам мухлислар билан тўлишини истардим.
- "Спартак" айни пайтда муваффақиятсиз ўйнамоқда. Шу боис мухлисларнинг аксарияти бу баҳсда стадионга келмасликлари ҳам мумкин...
- Бу албатта уларнинг танлови. Бошқалар учун жавоб бериш қийин.
- "Мордовия" билан ўйинан кейин "Спартак" мухлислари футболчилари билан гаплашиб олишгани - бу...?
- Камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Бу каби ҳолат шахсан менинг фаолиятимда бўлган. Биз ҳам ўз мухлисларимиз билан кўришиб, гаплашгандик. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу каби учрашувларни нафақат омадсизлик пайтида, балки ютуқлар бўладиган даврда ҳам ташкил этиб туриш керак. Чунки хотиржамликда суҳбатлашиш қулайроқ.Шунда мухлислар ҳам эҳтиросларини бир жойга жамлай олишади.
"ИТ АКИЛЛАЙВЕРАДИ"
- Чемпионат тугашига 5-тур қолди. Экспертлар эса етакчиларнинг тақвимини ва уларнинг чемпионликка имкониятларини муҳокама қилишмоқда.
- Мутахассислар "Локо"нинг имкониятларини энг паст дея баҳолашмоқда.
- Евгений Ловчев ва Василий Уткин "Локо"да чемпионликка умуман имконият йўқ дея ҳисоблашмоқда...
- Ҳа-ҳа! Ҳаммаси тушунарли. Биз ҳақимизда умуман гапиришмаса ҳам бўларди...
- "Локо"га бўлган бундай муносабат сизни янада ғазаблантириб, чемпионликка эришиш учун ҳаракат қилишга ундайдими?
- Мен буни ғазаблантиради ва қўшимча мотивация беради демаган бўлардим. Ит акиллайверади, карвон эса ўтаверади. Якунда нима бўлишини кўрамиз.
- Ҳа, мен ЦСКА сафида ўйнаганман. Лекин "Спартак"ни ҳеч қачон принципиаль рақиб сифатида кўрмаганман. Менга бу жамоага қарши ўйнаш ёқади.
- "Зенит"дан 5та гол ўтказган, "Мордовия"ни мағлуб эта олмаган "Спартак"ка қарши ўйнаш сиз учун осон бўладими?
- Бу нарса ҳеч нарсани англатмайди. "Спартак" ҳар доим ўз номи учун муносиб ўйнайдиган кучли жамоа. Мени ўйлашимча, "Спартак"нинг барибир ўз мухлислари уларга ишонгани учун келишади. Ўйинга бўлган қизиқиш катта. Менимча, мухлисларимиз бизни фантастик тарзда қўллаб-қувватлашади. Умид қиламанки, чиройли муҳит яратилади ва ўйин ҳам қизиқарли кечади.
- "Спартак"нинг ҳозирги кундаги энг хавфли ҳужумчиси Промес саналади. Промес тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик учун курашмоқда. Уни зарарсизлантира олишни уддалайсизми?
- Уни зарарсизлантириш учун бор имкониятимни ишга соламан.
- Бир нарсага аниқлик киритдик. Сизнинг бобонгиз ва бувингиз темирйўлларида хизмат қилишган экан. "Локомотив" футболчиси бўлиб бу ҳақда умуман гапирмаган экансиз...
- Тахминимча, сизга бу маълумотни ким берганини биламан. Тўғрисини айтганда, бу мавзуда бошқа қулай пайтда айтмоқчи эдим. Ҳа майли, айтганим бўлсин. ҳа, бобом Анатолий ва бувим Зоя узоқ вақт темирйўлларида хизмат қилишган ва тақдирланишган. Бобом футболга жуда яхши тушунарди. "Локомотив" сафида ўйнаган пайтларимни у кўролмади. Набираси "Локомотив" стадионида қандай ўйнаётганини ўйингоҳдан туриб томоша қилиш у учун ёқимли бўларди. Бувим эса стадионга бормасди. Аммо ишончим комилки, телевизор орқали набираси ўйинини томоша қилган бўларди.
Comments