Latest news

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  4 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман" News

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Уфа"га қарши Россия чемпионатининг 6-тур учрашувидан олдин, баҳс бўлиб ўтадиган сунъий майдонда ҳаракат қилиш қийинлигини таъкидлади.

"Ўтган мавсумга эътибор берсак - "Уфа" биз учун ноқулай рақиб. Мураббийлар штабимиз рақибнинг кучсиз томонларини топа олади деб умид қиламан. Сунъий майдон ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. "Уфа" билан ғалабасиз серия? Ҳамма нарсанинг охири бор. Агар яхши нарса ҳақида ўйламасанг, майдонга чиқишни кераги йўқ. Олдинги учрашувлар ҳақида бош қотирмаймиз.

Нега уйда ғалаба қозона олмаётганимизни билмайман. Имкониятлар бор, "Терек"ка қарши ўйинимиз ўхшади, аммо тўпнинг дарвозага киргиси йўқ. Уфада Черевченкога ғалаба тақдим этишга тайёргарлик кўряпмиз. Бундай рақиблар билан иложи борича кўпроқ очко тўплаш керак.

Кеча Россия Темир Йўлларидаги ўзгаришлар ҳақида хабар ўқиб қолдим. Йигитлар билан бу борада суҳбатлашганим йўқ. Бунинг бизга алоқаси бўлмайди деб ўйлайман. Агар ўзгариш бўлса бизга бу ҳақда маълум қилишади. Кутилмаган ходиса рўй беради деб ўйламайман" - дейди Денисов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика