Latest news

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  11 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  6 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  15 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  13 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  193

Виталий Денисов: "Бошқа имконият бўлганида ҳам Ўзбекистонни танлардим" News

Виталий Денисов: "Бошқа имконият бўлганида ҳам Ўзбекистонни танлардим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов sportsdaily.ru сайтига интервью берди.
Ушбу интервьюни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

— Сиз спортчилар оиласида туғилиб ўсгансиз. Отангиз Геннадий Денисов ўз вақтида "Пахтакор"да энг кўп ўйин ўтказган. Акангиз эса баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори. Бу келажакда қайси соҳани эгаллашингизга таъсир қилганми?
— Унчалик эмас. Тўғри, отамнинг ҳар доим тўғридан тўғри футболга алоқаси бўлган, лекин у ҳеч қачон мени спортга мажбурлаб олиб кирмаган. Ўзим тўп тепишни хоҳлагандим ва бу ҳақда отамга айтганман.

— Кўпчилик сизни ўйин услубингизни отангизга ўхшатади, бундан ташқари битта позицияда ўйнайсизлар. Нима деб ўйлайсиз отангизни ортда қолдира олдингизми? Масалан, Марат Кабаев сизни «Россия чемпионатининг юлдузи» деб атади.

— Албатта, Марат Вахизовичдан бундай гапларни эшитиш ёқимли. Қанчалик ортда қолдирдим буни мен ҳал қилмайман. Отамнинг ҳам, менинг ҳам ўйинларимни кўрганлар айтгани яхшироқ. Бу саволга жавоб бериш мен учун қийин.



— Отангиз билан ўйинлар борасида гаплашиб турасизларми? У сизни танқид қилиб турадими?
— Кўп суҳбатлашамиз. Вақти бўлса менинг ўйинларимни кўради. Баъзан тавсиялар беради. Нималарни тўғри қилдим, қаерда хато қилдим, барчасини айтади.

— 1990 йилларда Ўзбекистонда яшаш қийин бўлган дейишади. Қандай муаммоларга дуч келгансиз?
— Ҳеч қандай муаммо бўлмаган, бўлмаса ҳам керак. Ўзбекистон кўп миллатли давлат, доим барчаси жойида бўлган.

— Ўзбек тилини биласизми?
— Биламан, гаплаша оламан, аммо бироз ёдимдан чиққан.



— Сиз Ўзбекистонда туғилгансиз, аждодларингиз — рус. Ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз?
— Менда битта паспорт бор — Ўзбекистонники, Россиянинг паспорти йўқ. Ўзимни ким деб ҳис қилиш ҳақида ўйламаганман.

— Ўзбекистонни танлагангиздан афсусда эмасмисиз? Ҳар ҳолда Европа чемпионати Осиё чемпионатидан кўра нуфузлироқ.
— Россия ёки Украинани танлаганимда балки ҳеч ким бўла олмасдим. Агар яна бир бор имконият бўлганда ҳам Ўзбекистонни танлаган бўлардим.

— Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борасизми?
— Ўзбекистон чемпионати ўйинларини намойиш этишмайди, шу боис кўра олмайман. Отамнинг ёки дўстларимнинг жамоаси ўйнаса асосан матнли онлайн-трансляцияларни кузатиб бораман ёки ҳисобни билишга уринаман.



— Айтишларича ҳозир Ўзбекистонда жуда қобилиятли ёшлар етишиб чиқаётган экан. Ёшлардан қайси бири Россия чемпионатида ўйнаб кета олади?

— Жавоб бериш қийин. Терма жамоада ўйнаш бошқа, бошқа давлатга кўчиб ўтиш умуман бошқа. Барчаси одамнинг ўзига боғлиқ. Одил Аҳмедов «Краснодар»нинг етакчиларидан бири. Ўйнаб кўриш керак, унгача билмайман. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари яхши иштирок этмоқда, ёш аволд ўсиб келмоқда. Асосийси, уларни йўқотмаслик.

— Сиз Италия таомлари ва паловни севишингизни биламиз. Қайси бирисиз яшаш сиз учун оғир италян ёки ўзбек?
— Италия таомларини дунёнинг исталган бурчагидан топиш мумкин, ўзбек таомларини топиш қийинроқ. Шундай экан жавобим — ўзбек таомлари.
 


— Ўзбекистон терма жамоаси ОФКда иштриок этади. Экзотик мамлакатларга сафар қилгансиз. Таассуротлар билан ўртоқлашинг.
— Муҳит бўйича Япония менга энг ёққан мамлакат бўлди. Ажойиб стадион. Учрашувдан олдин мухлислар Ўзбекистон мадҳиясини ёддан айтишди, жуда қийналиб бўлса ҳам ёдлашибди. Японлар кўк формада ўйнашди, стадион айнан мана шу рангга бурканганди — жуда чиройли эди.

Яна Шимолий Корея ёдимда қолган. Жуда ғаройиб давлат. Ўйин вақтида тўп бизда бўлганида бутун стадион жим бўлиб қоларди. Кечқурун сайрга чиққанимизда, симёғочдаги чироқлар остида йигитлар китоб ўқишарди. Тушуна олмадим, балки чироқни иқтисод қилишгандир, балки кўчадаги қандайдир қўриқчилар.

— Бундай ёпиқ давлатда қўрқиш ҳисси бўлмадими?
— Қўрқув эмас, кишини ажаблантириш ҳисси бўлди. Аэропортда билан мобил телефонларимизни олиб қўйишди, хатто қариндошларимизга ҳам телефон қила олмадик. Яхшиям уй телефонимиз рақами ёдимда эди, онам билан боғланиб барчаси жойида эканини айтгандим.



— Ўтган мавсум «Локомотив» чемпион бўлиши ёки ҳеч бўлмаса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқиш учун нима етишмади?
— Айтиш қийин…. Биз таянч ярим ҳимоясида ўйнаган Дима Тарасовни йўқотгандик. Жароҳатлар бор эди. Балки, омад етишмагандир.

— Ўтган мавсум «Локомотив» билан тўртинчи ўринни олишдан қўрқмаганмидингиз — ахир «Днепр» билан олти марта шу ўринни олгандингиз?
— Ҳозир буни айтмаганингизда бу ҳақда билмасдим ҳам (кулади). Баъзи сабабларга кўра «Днепр» тўртинчи ўриндан юқорига чиқара олмаганди.

— Ёшликда Россия чемпионатини кузатармидингиз? Севимли клубингиз бормиди?
— Ёшлигимда фақат марказий ўйинлар ёки ЕЧЛ, УЕФА кубоги баҳсларини томоша қилардим. Бу албатта ёшликда эди.

 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика