Виржил ван Дейк: "Ливерпуль" дурангни ўйламайди"
10 nov 2019 16:11
News
Виржил ван Дейк: "Ливерпуль" дурангни ўйламайди"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛнинг 12-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
"Уларнинг солаётган хавфи анчагина юқори. Улар чемпионлар, таркиби анчагина сифатли, ажойиб режа, фантастик мураббий, фантастик футболчилар. Уларни мағлуб этиш қийин бўлади.
6 очколик фарқ ҳеч нимани билдирмайди. Биз дурангни ўйлаш ёки муҳокама қилишдан йироқмиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қилишни истаймиз.
Ўйинларни ютиб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни ажойиб қилиб олганимиздан мамнунмиз. Бош мураббий ҳақ, бизнинг фикримиз навбатдаги ўйинда бўлиши керак. Бу фикр келганимдан буён ўзгармади.
Мухлисларни тушунамиз, бироқ ўтган мавсумдаги каби афсусланишимиз шарт эмас. "Манчестер Сити" бизни 1 очкогагина ортда қолдирди. Уларни ҳурмат қилиш керак", - деди ван Дейк.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments