Latest news

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  0 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди? News

Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?

"Ливерпуль" Германиянинг энг иқтидорли футболчисини "Бавария"дан илиб кетди.

Англияликлар янги мавсум олидан бир қатор ажойиб трансферларни амалга оширишмоқда. Улар Трентнинг ўрнига "Байер"дан Жереми Фримпонгни сотиб олишди. Шунингдек, Милош Керкез бўйича музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда.

Вирц масаласида эса жамоа анча қийинчиликларга учради. 22 ёшли футболчи учун Германиянинг гегемон жамоаси "Бавария" билан курашишга тўғри келди. "Байер" эса ўз етакчисини 150 миллион еврога сотишни мақсад қилди. Нима бўлган тақдирда ҳам томонлар ниҳоят келишувга эришишди. Англия ОАВнинг маълум қилишича, "қизиллар" футболчининг трансфери учун 116 миллион евро тўлаган. Шунингдек, 18 миллион еврога яқин бонус ҳам германияликлар ҳисобида тушириб берилади.

Бу "Ливерупуль" тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида тарихга кирди. Жаҳонда эса энг қиммат трансферлар ТОП-10 лигидан жой олди. Умуман олганда, "Ливерпул"га Вирц нима учун зарур? Энг асосийси, Вирцга "Ливерул"да ўйнаш нега керак? Буни қуйида таҳлил қилиб кўрамиз.

Флориан Вирц ўзи ким?

Флориан Вирц Германиянинг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади. У "Байер" сафида 17 ёшида дебют қилди. "Немис машинаси" сафида эса 18 ёшида дебют қилишга эришган.

2022 йилнинг март ойида Вирц оғир жароҳат олди – хочсимон боғламларида узилиш содир бўлди. Кўпчилик ёш футболчилар бундай жароҳатлардан кейин ҳеч қачон ўз даражасига қайтолайди, аммо Флорианнинг мисоли ўзига хос. У тузалиб, янада ўсди.

Вирц 2023/2024 йилги мавсумда Хаби Алонсонинг "Байер"и учун асосий плеймейкер бўлган – барча мусобақаларда 49 ўйинда гол+пас тизимида "18+20" очко. У ўз мамлакатида бўлиб ўтган Еврода иштирок этди ва 2 та голни ҳисобига ёзиб қўйиб, терма билан чорак финалга чиқди.

"Байер"нинг кўрсаткичи ўтган мавсумга қараганда пасайган бўлса-да, Вирц янги даражага чиқди. 45 ўйинда 16 та гол ва 15 та голли узатма – бу "айсберг"нинг фақат учи!

"Opta" маълумотларига, немис футболчиси кучли бешлик чемпионатларида энг кўп зарба берган футболчилар орасида ТОП-15 га кирди. Вирц муваффақиятли дриблинг бўйича Бундеслигада энг яхши натижага эга (82 та). Флориан зарбалар бериш бўйича ҳам Чемпионлар Лигасининг энг яхши 10 нафар ўйинчиси қаторига кирди (25). Қизиғи, унинг жамоаси мусобақани нимчорак финалда тарк этди.

Флориан футболчилар талқинида кетма-кет иккинчи мавсум Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

22 ёшли Вирцнинг заиф томонлари деярли йўқ. У тўпни олиш учун доимо чизиқлар бўйлаб очилади. Жамоадошларини рақиб дарвозаси олдида узатмалар билан таъминлайди ёки рақиб дарвозаси қаршисида дриблингларни амалга оширади. Бундан ташқари, моҳирона зарбаларга эга.

Вирцнинг асосий роли — "ўнлик", ҳужумкор ярим ҳимоячи. Агар керак бўлса, ҳужум қанотларида ўйнайди (энг қулайи чапда). Умуман олганда, у майдоннинг охирги учдан бир қисмининг бутун кенглиги бўйлаб ҳаракатланади. Вирц – ҳимоячилар учун бошоғриқ. Унинг маневрларини олдиндан айтиш қийин, назорат қилиш эса ундан ҳам қийин.

"Менинг кучли томонларимдан бири шундаки, мен майдонда нима бўлишини олдиндан биламан. Рақиблар қандай ҳаракат қилишлари, тўпни қандай қабул қилишларини кўроламан. Шунинг учун ҳам ўйин вақтида ўзим ва жамоам учун устунлик ярата оламан", – деди хавбекнинг ўзи.

Вирцни "Ливерпул"да нималар кутмоқда?

Германиялик футболчи учун энг идеал вариант — 4-2-3-1 схемасида ҳужумкор ярим ҳимоячи роли. Ўтган мавсумда Доминик Собослаи ушбу позицияда ўйнади. Унинг мавсумдаги кўрсаткичи – "8+9". Бу ТОП жамоанинг "ўнлик" футболчиси учун жуда ҳам зўр натижа эмас.

Айнан Вирц "Ливерпул"нинг марказдаги асосий кучи бўлиши мумкин. Унинг креативлиги Муҳаммад Салоҳ учун эркинлик яратиши лозим бўлади. Вирцнинг Собослаидан фарқи, у анча тез ва техника жиҳатдан анча кучли.

Слотнинг асосий схемасида германиялик футболчи прессингда фойдали бўлади — "Ливерпуль" 4-2-4 орқали прессинг қилади, бу ерда Вирц осонлик билан олдинга ўтади.

Бундан ташқари, альтернатив вариантлар мавжуд. Масалан, ҳужумнинг чап қанотида. Бироқ бу чизиқда "Ливерпул"нинг ўз "бўрилари" бор. Бу ерда ундан фойдаланиш деярли фойдасиз бўлади.

Вирц нега "Бавария"ни эмас, "Ливерпул"ни танлади?

Ёз бошида Вирц учун асосий даъвогар "Бавария" эди. Немис гранди доим Бундеслигада етишиб чиққан иқтидорларни сотиб олиши билан машҳур бўлган. Бироқ бу сафар эмас. "Байер"нинг талаби "Бавария"га қимматлик қилди. Шунингдек, Вирцнинг ўзи ҳам "Бавария"га ўтишни истамади.

"Слот Флориан билан шахсий суҳбатида "Ливерпул"даги ролини айтиб берган. Бу тафсилот ҳал қилувчи фактор бўлган. Слот унга "10"лик ролини таклиф қилган. "Бавария"да бу чизиқда Мусиала бор. Шу нарса Флорианнинг Англияга кўчиб ўтишига сабаб бўлди", – дейди германиялик журналист Кристиан Фальк.

"Ливерпуль" устози берган ваъдасини бузиши даргумон. Вирц эса дунёдаги энг рақобатбардош лигага – Англиянинг амалдаги чемпиони сафига ўтди. Ривожланиш учун бунданда идеал вариант бўлмаса керак.

Вирц учун яна бир ижобий омил — Фримпонгнинг трансфери. Футболчилар "Байер"да дўст бўлган. Флориан янги жамоасида энди ёлғизланиб қолмайди.

Битта ташвиш — Вирцнинг соғлиғи. Уни баъзида енгил жароҳатлар безовта қилиб туради. Бундан ташқари, у фаолиятида энг оғир жароҳатлардан бирини олган. Вирц ўзи учун "комфорт зона"дан чиқишдан, "Ливерпуль" эса катта суммага футболчи олишдан қўрқмади. Кўрамиз, 22 ёшли иқтидор Англияда қанчалик ўзини кўрсатади.

Rating: +9   

Comments

   
22 jun 00:16:56
Muzaffar Murodqosimov
Liverpul uchun Slot afsona yozmoqchi shekilli, agar shunaqa zo'r trener bo'sa omadini bersin!
   
21 jun 20:12:55
Abdunazar.
Liverpulga nemısni bmw,sı keldı))
   
21 jun 19:18:02
Bratello
Булажак Тиаго Алкантара йууки Жерард
   
21 jun 14:51:38
Erling Xoland
Juda aqli transfer qildi Liverpul. Hali Rays singari pulini oqlaydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика