Винисиус янада кучайиши мумкин. Бунинг учун "Реал" Мбаппени сотиб олиши ва яна 2 нарса талаб қилинади
25 jan 2022 17:10
News
Винисиус янада кучайиши мумкин. Бунинг учун "Реал" Мбаппени сотиб олиши ва яна 2 нарса талаб қилинади
Бироқ бразилиялик бундан ҳам кучайиши ва футбол оламининг энг кучлиларидан бирига айланиб, "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Хўш, бу йўлда "Мадрид" футболчига қандай ёрдам бера олади.
Дам олиш учун кўпроқ вақт бериш
Винисиус яқин бир неча йилга дунёнинг энг яхши футболчисига айланмоқчи бўлса, мушакларини ҳаддан зиёд толиқтириб қўймаслиги жуда муҳим.
Вингер кучли ва тезкор бўлсада, жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаганини унутмаслик лозим. Бу мавсум футболчи "Реал" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 28 тасини асосий таркибда бошлади.
Карло Анчелотти тажрибали мутахассис ва Винисиусга кўпроқ дам бериш йўлини топиши зарур. Шундагина футболчини ўзига бўлган ишончи ва спорт формасини йўқотишига сабаб бўлувчи эҳтимолий жароҳат ва чарчоқдан ҳимоя қилиш мумкин бўлади.
Жамоага Мбаппени олиб келиш
Мбаппенинг трансфери Винининг самарадорлигини янада оширган бўларди. Иқтидорли футболчилар ўзлари каби кучли футболчилар билан елкама-елка ҳаракат қилиб "Олтин тўп" ютганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Вини катта эҳтимол Мбаппе билан бирга ўйнаса, ўйинида ўсишга эришади. Буёғига асосий гап Флорентино Перес жанобларига қолмоқда.
Футболчи маошини ошириш
Винисиус ҳозирда "Реал"нинг энг кам маош оладиган футболчиларидан ҳисобланади. Жуниор йилига бор йўғи 3,2 млн евро ишлаб топади. Жамоанинг бошқа вакиллари Азар (24 млн евро) ва Бэйл (35 млн евро) билан солиштирсак сариқ чақа.
Агар "Реал" Винини қадрласа ва йўқотишни истамаса, футболчига маоши оширилган янги келишув таклиф қилиши зарур.
Назаримизда, 30 учрашувда 15 та гол уриб, 10 та самарали узатмани амалга оширган футболчи бунга лойиқ.
ОАВда "Реал" янги шартнома таклиф қилишга тайёр эканлиги, лекин музокараларни мавсум якунлангач олиб бориш ва келишувни 2027 йилга қадар узайтириш ниятидалиги ҳақида маълумот тарқалди. Ҳозирча эса футболчининг ўйинидан завқ олиш ва ёзни кутишдан бошқа чора йўқ.
Comments