Latest news

11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  14 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3

Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак" News

Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак"

"Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор агар ирқчиликка қарши курашилмаса Испаниядан ЖЧ-2030 мезбонлигини олиб қўйишни таклиф қилди.

"2030 йилгача бизда вазиятни ўзгартириш учун жуда кўп вақт бор. Умид қиламанки, Испания ривожлана олади ва инсонни терисининг рангига қараб ҳақорат қилиш қанчалик жиддий масала эканлигини тушуниб етади. Ўйлашимча, агар вазият 2030 йилгача ўзгармаса Жаҳон чемпионатини ўтказиш жойини ўзгартириш керак. Ўйинчилар ирқчиликдан азият чекиши мумкин бўлган мамлакатда ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қилмайдилар.

Вазиятни ўзгартириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилмоқчиман, чунки Испанияда кўпчилик ирқчи эмас. Охир-оқибатда яшаш жуда ёқимли бўлган мамлакат имиджига таъсир кўрсатадиган кичик гуруҳ мавжуд.

Мен "Реал"да ўйнашни яхши кўраман. Мен Испанияни яхши кўраман, бу ерда мен ва оилам учун энг яхши шароитлар бор. Умид қиламизки, вазият яхшиланиши мумкин - у аллақачон яхшиланган, аммо янада яхшиланиши мумкин ва 2030 йилга келиб ирқчилик ҳолатлари камаяди", - деди Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус.


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади. Шунингдек, Уругвай, Аргентина ҳамда Парагвайда ҳам биттадан ўйин ўтказилади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика