Винисиус: "Кроос - афсона, у жаҳон даражасини намойиш этади"
07 apr 2021 15:54
News
Винисиус: "Кроос - афсона, у жаҳон даражасини намойиш этади"
Мадриднинг "Реал" клуби форварди Винисиус Жуниор ЧЛ 1/4 финали доирасидаги "Ливерпуль"га қарши дастлабки ўйиндан сўнг жамоадоши Тони Кроос ҳақида гапирди.
"Кроос - афсонавий футболчи, у шунчаки ақлбовар қилмас. Ҳеч ким Тони каби ўйнай олмайди. У доим жаҳон даражасини намойиш этади.
Менга келадиган бўлсак, ишлашда давом этмоқдаман. Жамоадаги шерикларим ўсишимга ёрдам беришмоқда. Улар ўзимга бўлган ишончимни орттиришмоқда", - дейди бразилиялик футболчи.
"Реал" илк ўйинда "Ливерпуль"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Жавоб ўйини кейинги ҳафта бўлиб ўтади.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments