Винисиус: "Дунёнинг энг кучли клубида 100та ўйин ўтказганимдан жуда ҳам мамнунман" News

Винисиус: "Дунёнинг энг кучли клубида 100та ўйин ўтказганимдан жуда ҳам мамнунман"

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг "Реал" клуби сафида 100та ўйин ўтказди.

Яқинда бўлиб ўтган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин 20 ёшли ўйинчи учун юбилей баҳс бўлди.

"Бу ўзгача ўйин бўлди. Мен "Реал" сафида 100та ўйин ўтказганимдан жуда ҳам мамнуман. Бу дунёнинг энг яхши клуби. Ўз ютуғимдан фахрланаман. "Қаймоқранглилар" сафида ўйнаш - мен учун амалга ошган орзудир. "Реал" сафида яна 100та ўйин ўтказишни режалаштирмоқдаман", - дейди Винисиус.

"Реал" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Винисиус 89-дақиқада гол урди ва ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика