Вингер: “Алонсо 100 фоиз ўйин қоидасини бузиб гол урди”
05 feb 2017 00:00
News
Вингер: “Алонсо 100 фоиз ўйин қоидасини бузиб гол урди”
“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ доирасида “Челси”дан (1:3) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Биринчи гол дарвозамизга қўполлик билан киритилди. Бу вазиятда 100 фоиз ўйин қоидаси бузилган эди. Албатта, биз ўзимиз ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Натижада иккинчи гол бизни “ўлдирди”. Биз ишончсиз ҳаракат қилдик. “Челси” эса аксинча. Биз таваккал қилишга мажбур бўлдик. Рақиб эса қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Тўпни кўп йўқотдик, ўша вазиятларда бизга тажриба етишмади. Индивидуал ҳаракатларда бир қатор футболчилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Совринга даъвогарлик қила оламизми? Ҳозир бундай саволлар беришнинг мавриди эмас. “Челси” жуда яхши кўринмоқда. Улардан ўтиб кетиш қийин”, дейди Венгер.
Link :
Source : BBC.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments