Latest news

18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  0 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  0 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  16 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил" News

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил"

Бу мавсумда бундеслигада бир неча ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Улар орасида Хакан Калханоглу ҳам бор.
Ушбу ёш истеъдод сохиби қисқа муддат ичида футбол жамоатчилигини ўзига қарата олди.
Ямайка терма жамоаси бош мураббийи Винфрид Шефер Калханоглу ҳақида фикр билдираркан, унинг келажаги порлоқ эканини таъкидлаб ўтди.
- Хакан ажойиб ўйинчи. Ундаги ўзига бўлган ишонч ва серғайратлилик менга жуда ёқади. Айниқса, Хакан Калханоглу ижросида жарима тўплари мени ўзига мафтун этган. Ўн тўққиз ёшли йигитчанинг стандартларни бундай ажоиб тарзда амалга ошириши ноодатий ҳодисадир.

Ишонч билан айтишим мумкинки, Калханоглу янги Озилдир. Унга Месут Озил йўлини босиб ўтиши учун яхши бир мураббий керак. Яъни Хакан ўсишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Агар "Гамбург" устози ван Марвейк бу йигитнинг истеъдодини янада ривожлантира олмайдиган бўлса, яхшиси у бирор кучлироқ клуб таркибига ўтиб кетгани маъқул, - деди Шефер.  

Эслатиб ўтишимиз жоиз-ки, Хакан Калханоглу "Гамбург" таркибига ёзда келиб қўшилган эди. Кўрсатаётган ўйини орқали у оз вақт ичида бир неча топ клубларни ўзига қарата олди. Ҳозирда Калханоглуга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика