Latest news

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   2 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  27 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Вильмотс қийин аҳволда, федерация унинг ёнини олмаяпти News

Вильмотс қийин аҳволда, федерация унинг ёнини олмаяпти

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ғалати вазиятга тушиб қолди.

Маълумки, эронликлар ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида ёмон иштирок этишяпти. Жамоа шу пайтгача тўртта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлуб бўлди. Натижада маҳаллий матбуот бельгиялик мураббийнинг истеъфосини талаб қила бошлади. 

Шундан сўнг Марк Вильмотс Эрон терма жамоасидаги келажаги хусусида ўз фикрини баён этди: "Мен кўплаб нотўғри маълумотларни ўқияпман. Ҳақиқат шуки, федерация менинг тарафимни олмаяпти ва шартнома бўйича мен ва ёрдамчиларимга ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмаяпти". 

"Ҳозирги кунда адвокатларим бу иш билан машғул, шу боис кўп гапирмоқчи эмасман. Қийин вазиятда федерация мураббийлар томонида бўлиши керак деб ўйлайман, ҳозир эса гўёки ҳамма менга қаршидек". 

Эслатиб ўтамиз, Эрон саралаш ўйинларида Баҳрайн ва Ироқдан мағлуб бўлди. Маҳаллий ОАВ терма жамоа рулига Бранко Иванкович келишини жар солиш билан овора.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика