Latest news

11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  1 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2

Виллиамс до Насименто: “Биз муносиб рақибга қарши баҳс олиб бордик” News

Виллиамс до Насименто: “Биз муносиб рақибга қарши баҳс олиб бордик”

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча Озарбойжон термасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Кескин бўлган ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Учрашувдан сўнг Озарбойжон термаси футзалчиси Виллиамс до Насименто ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кеча биз тайёргарликдаги илк ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. Ўйин биз кутгандан ҳам қийин тус олди. Кўплаб голли вазиятлардан фойдалана ололмадик. Ўзбекистон терма жамоасида жуда кўплаб маҳоратли футзалчилар жамланган экан, мураббий ҳам испаниялик. Озарбойжон термасида ҳам маҳоратли футзалчилар етарлича. Менимча биз муносиб рақибга қарши баҳс олиб бордик. Албатта Озарбойжон терма жамоасида маҳаллийлаштирилган футзалчилар жамланган. Куни кеча юртингизга келиб жойлашдик ва эртаси куни ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Тошкент шаҳрини томоша қилиш учун бизда вақт бўлмади. Бу ерга келганимиздан хурсандмиз”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Виллиамс до Насименто.



Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика