Latest news

17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  0 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  4 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17

Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман" News

Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман"

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Вилли Саньол термадаги шериги Зинедин Зидан билан боғлиқ кичик тарихни айтиб берди.

Унга кўра, ҳимоячи 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалидан 2 йил давомида Зидан билан гаплашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Италия ва Франция терма жамоалари ўртасида кечган ўша финалда Зинедин рақиб ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига калла қўйгани учун бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатган. Французлар эса кейинроқ пенальтилар сериясида имкониятни бой беришган.


"Ўйиндан сўнг Зидан кийиниш хонасидан ҳаммадан узр сўраган. Лекин, мен унинг кечиримини қабул қилмаганман, мен у билан гаплашишни хоҳламаганман, вақт бўлмаган, жуда кўп умидсизлик бор еди. Ўшанда бунинг вақти эмасди.

Мен ҳожатхонага бордим ва 10 дақиқада 250та сигарет чекдим. Шу тариқа беркинишга уриндим. Биз деярли 2 йил гаплашмадик. 2008 йил Европа чемпионатидан сўнг мен уйландим, турмуш ўртоғим мендан тўйга уни ҳам таклиф қилишимни илтимос қилди. Мен унга қўнғироқ қилдим. Кейин биз бирга овқатландик, орамизда ажойиб суҳбат бўлиб ўтганди", - дея Саньолнинг сўзларини келтирди "football-italia.net".

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика