Latest news

14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  1 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  0 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  1 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  9 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  0 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  7 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  1 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  25 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   6 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  20

Виктор Жалилов ва Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди News

Виктор Жалилов ва Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди

ПФЛ тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий лига

«Гулистан» ҳимоячиси Тохиржон Шамситдинов, 14-турда «Насаф»га қарши ўйинда рақибни ўйин тўхтаган вазиятда тепгани учун, 3та ўйинга дисквалифиция қилинди ва жаримага тортилди.

«Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, 17-турда «Пахтакор»га қарши ўйинда захира ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, жаримага тортилди. Бундай ҳолат такрорланадиган бўлса, қаттиқроқ жазо тайинланади.

«Пахтакор» жамоаси бошлиғи Виктор Жалилов, 17-турда «Гулистон»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, жаримага тортилди. Бундай ҳолат такрорланадиган бўлса, қаттиқроқ жазо тайинланади.

Ёшлар лигаси

«Қизилқум» ярим ҳимоячиси Азизбек Усмонов, 15-турда «Насаф»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Сўғдиёна» ҳимоячиси Ботиржон Каримжонов, 15-турда «Гулистон»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи лига
«Машъал» ярим ҳимоячиси Холмурод Холмуродов, иккинчи босқичнинг 2-турида «Оқтепа»га қарши ўйинда четлатилганди, у 4та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Косонсой» ҳужумчиси Илҳом Теляков, иккинчи босқичнинг 3-турида «Регистон»га қарши ўйинда жамоадошига қарши номаъқул сўзлар ишлатгани учун, 2та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Орол» ҳимоячиси Азамат Қурбонов, иккинчи босқичнинг 4-турида «Оқтепа»га қарши ўйинда рақиб оёғига атайин кучли зарба бергани учун, 4та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Регистан» ҳужумчиси Жонимбек Қораев, иккинчи босқичнинг 4-турида «Чуст-Пахтакор»га қарши ўйинда ўзини тута олмагани учун, 2та ўйинга дисквалифиция қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика