Latest news

14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини Алиризо Фағони бошчилигидаги бригада бошқариб боради  2 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   35 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  3 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  43 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  15 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  8 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  23 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   65 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  10 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   2 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  76

Виктор Кумиков: "Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман" News

Виктор Кумиков: "Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман"

“Андижон” – “Хоразм” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдирди.

  Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди, вазиятлар яратдик ва шунга яраша иккинчи голни ҳам уриш арафасида тургандик. Лекин ўтказиб юборилган гол бизга яна бир бор хушёрликни оширишимизни эслатиб қўйди. Ўйлайманки, керакли натижага эришдик. Менимча, яхши ўйин кўрсатиб, матонатли ғалабага эришдик. 

-  Сафарда “Хоразм”га 3:0 ҳисобида ютқазгандинглар. Бугун эса 2:1 ҳисобида ютдинглар. Ушбу натижадан қониқдингизми?

-  Бугунги ўйиндаги натижани назарда тутаётган бўлсангиз, албатта қониқдим. Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман. Одатда, доим журналистларимиз натижадан қониқишмайди. Кўрган бўлсангиз, бизда вазиятлар кўп бўлди. Ҳатто 5:0 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди. Икки марта тўп дарвоза устунига тегди, бир неча бор дарвозабон маҳорат кўрсатди. Бу тўплар нисбатига қараладиган Кубок ўйини эмас-ку, асосийси ғалаба қозондик. Ўрни келганда шуни таъкидлашим жоизки, “Хоразм” жуда яхши жамоа. Улар доим чиройли ўйин намойиш этишади. Биз уларни ютдик. Голгача ҳаммаси яхши эди. Афсуски, ўтказиб юборилган голдан кейин бироз  пала-партишлик юзага келди. Ўша голни ўзимиз олиб келдик, унгача улар дарвозамизга аниқ зарба ҳам йўлламаган эди. Агар бу гол бўлмаганида яна кўпроқ гол урган бўлардик. 

-  Нима сабабдан охирги дақиқаларда ўзгаришларга қўл урдингиз?

-  Захирада асосан тажрибаси кам ўйинчиларимиз бор эди. Асосий ўйинчиларимиз йўқ эди. Шерзод Эсонов терма жамоада, Азамат Исроиловда жароҳат бор. Бобур Давлатов ҳам сафдан чиққан. Шу боис ёшларга имконият беришга қарор қилдим. Асосий ишни бари тажрибали ёши катта ўйинчиларимиз ҳал қиляпти. Улар гол уряпти, 2:0 бўлиб турганда эртароқ  туширсак бўларди, аммо ўйинга қараб ўйинчи алмаштириш керак.

-  “Андижон” битта голни тушунарсиз ҳолатда ўтказиб юборди. Бу жараёнда нима бўлганди? Ҳозир ечиниш хонасида футболчилар билан гаплашдингизми?

-  Дарвозабон билан гаплашдим, у ҳеч нима демади. Илдар Маматказин кўли билан кўрсатди, бу вазиятда бошқа фикр билдиришим қийин. Бу вазиятда аниқ ўйнаш керак эди. Дарвозабон билан ҳимоячи бир-бирини тушуниши ва қандай ҳолат бўлишини олдиндан билишлари керак эди. Дарвозабон ҳеч нима демаса, ҳимоячи бошқача йўл тутиши лозим эди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика