Latest news

20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  22 20:50Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 20:30"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  16 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  22 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз" News

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз"

“Андижон” ҳамда “Хоразм” (0:1) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувдан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

-  Оғир ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабани хоҳлади. Бугун янги стадионни очилиши бўлгани учун мезбонларга байрамдек эди. Шунинг учун ютишни хоҳлашди. Биз барчасини узил-кесил ҳал қилишимиз учун яна икки ўйинни ютишимиз керак эди. Мана, биттасини ютдик. Энди уйдаги ўйинда ғалаба қозонсак, вазифани ҳал қилган бўламиз. Шу ўринда футболчиларга раҳмат. Асосий таркибимиздагилар тўлиқ ўйнашмади. Бугун ўйин амалиёти етарли бўлмаганларга имконият бердик. 3 тадан сариқ карточкаси бор футболчиларни асрадик. Бугун майдонга тушганлар вазифани тўлиқ бажаришди. Асосийси, ғалаба қозондик.

-  Жамоангиз биринчи даврада Урганчда йирик ҳисобда ютқазганди. Ўшанда нима бўлганди?

-  Биринчи даврада Урганчда ютқазганимизни сабаби, ярим "сутка" автобусда қийинчиликда келгандик. Бундан ташқари, 3 нафар легионерларимизга рухсат берилмаганди. Таркибни аниқлаб бўлганимиздан сўнг уларга ўйнашга рухсат беришди. Бу ерда обьектив ва субьектив сабаблари  бор эди. Шунинг учун мағлуб бўлгандик. Мана шундай сабаблар ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз учун қўшимча "стимул" бўлди.

-  “Андижон” вазифани бажаришга яқин турибди. Ўз ишингизни қандай баҳолайсиз?

-  Худо хоҳласа тўлиқ 100 фоиз ҳал қилганимиздан сўнг баҳо берамиз. Яқин кунларда ҳал қиламиз. Шунда раҳбарият бизни кўрсатган натижаларимизни баҳолаб хулоса беришади. Ўз-ўзимизни баҳолашимиз тўғри эмас.

-   "Андижон" билан Суперлигада ҳам ишлайсизми?

-  Яна бир ой давомида ўйинлар бор. Бу  мавзуда ҳали гаплашмадик. Декабрь охирига қадар шартномам бор. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика