Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  3 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  4 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  2 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  22 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Виктор Кумиков: "Туркияда Руминия, Сербия ва Қозоғистон клубларига қарши ўйнаймиз" News

Виктор Кумиков: "Туркияда Руминия, Сербия ва Қозоғистон клубларига қарши ўйнаймиз"

АГМК айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Йиғин жараёни ва навбатдаги чемпионатда кутилаётган ўзгаришлар хусусида жамоа устози Виктор Кумиков фикрлари билан қизиқдик.

- Янги мавсумга тайёргарликни 14 декабрдан бошлаган эдик. Дастлабки босқичда футболчилар икки ҳафта давомида жисмоний тайёргарлик борасида машғулотларда иштирок этишди. Илк йиғин Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкил этилди. 2017 йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган бир неча футболчи билан дўстона хайрлашдик. Дастлабки ўқув-машғулотларимизда бир неча янги футболчилар ҳам иштирок этишди. Айни дамда АГМК учун янги бўлган маҳаллий футболчилар жамоага киришиб кетишди. 28 январга қадар давом этадиган йиғинда легионер футболчиларни саралаб олишни мақсад қилганмиз, дея сўз бошлади Виктор Балютович.

-  Жамоа бу йиғин давомида кимлар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади?

- 10 январь куни бу йил ҳисобидан илк ўртоқлик ўйинини ўтказдик. ОФК кубоги баҳсларига ҳозирлик кўраётган Бишкекнинг "Дордой" жамоаси билан куч синашдик. Кейинги учрашув 15 январда Руминия биринчи лигаси вакили "Политехника" билан бўлади. 19 январда собиқ жамоам бўлмиш Қарағанда шаҳрининг "Шахтёр" жамоасига қарши майдонга тушамиз. 23 январда Руминия олий лигаси вакили "Конкордиа" ва 27 январда Сербиянинг "Спартак Суботица" жамоаси спарринг рақиб бўлади.

- Бу йилдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларни янги форматда ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мусобақа регламентида ҳам бир қатор ўзгаришлар бор. Бу борада фикрингизни билмоқчи эдик.

- Дарҳақиқат, бу йилдан юқори лига формати тубдан ўзгариши борасида хабардор этилдик. Бу каби тизимда Қозоғистонда фаолият юритган давримда кўп бора мусобақаларда иштирок этганман. 12 жамоалик формат ўз кучида қоладиган бўлса, ҳар бир учрашув муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. Бу тизимда ўткинчи ўйинлар кескин камайиб кетади. Иккинчи босқичда ҳам ҳар бир очко муҳим бўлади. Асосийси юқори ўринлар учун бир неча жамоада имконият пайдо бўлади. Регламентдаги ўзгаришлар борасида нима дейишим мумкин. Бу ҳам Ўзбекистон футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшишига умид қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика