Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак"
		
		02 oct 2021 18:48
        News	
	 
				 
				Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак"
"Ўйин голгача бўлди, аммо ҳеч ким гол ура олмади. Бугун футбол камроқ бўлди, асосан кураш кечди. Улар медаллар учун ҳаракат қилишмоқда, биз эса лигада қолиш учун. Шу боис қизиқ кечди. Бугун чап қанотимиз "йўқолиб қолди". Азамат Исроилов ва Абдуғани Камолов бугун ўйнай олишмади. Исроилов шамоллаб қолди, Камоловда эса кичик жароҳат. Балки ФИФА кунлари вақтида улар сафга қайтишар.
Агар улар бўлганида Усмонали ҳужумда ўйнарди. Ўйин охирида таваккал қилдик, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Виктор Кумиков.
- Ўйиндан қониқдингизми?
- Йигитларнинг интилишидан қониқдим, аммо Қосимов, Тоиров, Васильев, Соҳибжоновдан қониқмадим. Сен ярим ҳимоячи бўлсанг ҳеч бўлмаса тўғри пас беришинг керак. Усмонали ҳужумга ўтганидан кейин тўп учун ҳеч бўлмаса курашди. Интилишга яна озгина маҳорат қўшилганида яхши бўларди. "Сўғдиёна" бекорга иккинчи ўринда кетмаяпти, олдинда бизни "Локомотив", "Насаф" ва АГМК каби клублар кутиб турибди. Шу боис охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак. Акс ҳолда сўнгги турда ҳеч нима ҳал бўлмай қолиши мумкин.
- ФИФА кунлари туфайли икки ҳафталик танаффус юзага келади. Бу жамоага таъсир қиладими?
- Йўқ, йўқ. Аксинча айтганимдек бизда футболчилар йўқ. Агар бугунгидек таркиб билан "Локомотив"га қарши ўйнасак ютқазиб қўямиз. Сафдан чиққан футболчилар тезроқ қайтишларини кутамиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments