Latest news

19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 19:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  5 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  0 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   36 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  21 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ" News

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

"Бугунги учрашувни ютишимиз шарт эди. Асосийси, натижа. Хатолар кейинги даражада. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин хатолар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлганига тушунганим йўқ. Буларни албатта кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Қолаверса, ҳимоячиларимиз тартибли футбол ўйнагани йўқ", – деди Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ. Ҳужумда режадагидек ўйин кўрсатдик. Гол урдик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ҳимояда эса ишларимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади. 

- Охирги дақиқаларда жамоага нимадир бўлдими?

- Айтдим-ку, мен ҳам тушунмадим. Асосий хато марказий ҳимояда юз берди. Адашмасам, учта ҳолатда ҳимоячиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. 

- "Турон" охирги дақиқага қадар ҳужум қилди...

- Албатта, рақиб 0:1 ҳисобида ютқазяпти, табиийки, улар ҳужумга ўтишади. Хаттоки, марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумда кўриниш берди. Менга қолса, кўп ҳужум қилиб, ютқазгандан кўра ҳимоявий ўйнаб, ғалаба қозонганимиз яхшироқ.

- Кейинги ўйинга тактика қандай кўринишда бўлади?

- Фақат ютуқ учун бўлади, албатта.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика