Latest news

22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  0 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  8 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  12 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  22 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди" News

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди"

Бугун “Андижон” клуби ўз майдонида Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди.

Ўйиндан сўнг, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кимга қанақа билмадим-ку, лекин менга ўйин жуда ёқди. Ҳаммаси яхши бўлди. Кўплаб вазиятларни яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳаттоки, иккинчи голни ҳам урдик. Нимага ҳисобга олишмади, ҳайронман. Кўрсатган ўйинлари учун ҳамма футболчиларга раҳмат айтаман. Барчаси майдонда ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан ўйинда йигитларимиз бироз бўлса ҳам маҳоратини кўрсатишди. Рақиб эса биргина имкониятдан фойдаланиб кетди. Меҳмонларга жиддий ҳужум уюштиришга имкон бермадик. 

Бир сўз билан айтганда, учрашувни яхши ўтказдик. Кўриниб турибдики, йигитларимиз максимал даражада ҳаракат қилдилар. Бундан кейинги учрашувларимиз ҳам шундай ўтса, ҳаммаси яхши бўлади.

Мен ўйиндан қониқдим, натижадан эмас. Биз ютишимиз керак эди. Бизга очко муҳим эмас, энг асосийси, гуруҳдан чиқдик. Мана шу натижа. “Сўғдиёна”ни “Янгиер” билан ўзаро ўйини бор. Агар ўша ўйинда дуранг бўлса, биз биринчи ўрин билан чиқамиз. Мабодо, “Сўғдиёна” ютадиган бўлса, биз иккинчи ўрин билан чиқамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гуруҳдан чиқдик. Ўзинглар ҳам ҳисоб-китоб қилиб кўринглар. Ёки бизни ҳали гуруҳдан чиқмади, деб ўйладингларми?", -дейди Виктор Кумиков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика