Виктор Кумиков: "Илдар Маматказин сафимизга қайтганидан хурсандман"
08 apr 2022 18:46
News
Виктор Кумиков: "Илдар Маматказин сафимизга қайтганидан хурсандман"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинни назорат қилдик. Ғалаба қозонишимизга ишонч ортгач айрим футболчиларни захирага олишга қарор қилдик. Чунки жароҳат олганлар бор эди. Бугун имконият берилган ёш футболчилар ишончларни оқлашди, дея оламан. Шерзод Эсонов гол урганидан хурсандман. 3:0дан кейин бўшашимиз табиий эди. Футболчилар ютдик, деган ҳаёлга боришди шекилли. Муҳими - ғалаба. "Янгиер" курашувчан жамоа. Фақат қандай тактикада майдонга тушиши жумбоқ бўлиб турганди.
Илдар Маматказин ярим ой майдонга тушмаганди. У жамоа сардори сифатида яхши ҳаракат қилди. Сафимизга қайтганидан хурсандман. Кейинги рақибимиз "Сўғдиёна" Суперлига жамоаси. Уларнинг ўйинларини кўриб яна таҳлил қиламиз",- дейди Кумиков.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments