Latest news

18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  16 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир" News

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Ўзингиз кўрдингиз, шиддатли ўйин бўлди. Бундай жамоалар билан ўйнаш доим бизга оғир бўлади. Уларда руҳий томондан ҳеч қанақа босим йўқ. Бизга эса ғалаба зарур. Уларда босим йўқлиги учун ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Бизда аксинча. Бироз асабий учрашув бўлди. Рақибда бир ярим тайм давомида биттагина зарба бўлди. Ўзимиз хато қилдик ва гол ўтказдик. Асосийси, ғалаба қозондик. Бундан кейин ҳам олдинга интиламиз. Кейинги ўйин ҳам осон бўлмайди. Чунки навбатдаги рақиб “Янгиер”.

-  Тўғри, “Андижон” ютди. Аммо ғалабадан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Биламизки, сизни тактикангиз асосан қанотлардан тўп узатилиши орқали амалга ошади. Бир хил тактикадан фойдаланиляпти...

-  Бошқа мураббий ва футболчиларни олиб келинглар! Яхши ўйинчиларни сотиб олинглар, хоҳласанглар “Барселона”га ўхшаб ўйнанглар. Менинг услубим эса шунақа. Яхши ўйнасанг ҳам баъзи одамлар бор, уларга ёқмайди. 99 фоиз ҳамма хурсанд. Мухлисларни, футболчиларни кўринг, барча қувонди. Ҳамма қарсак чаляпти...

-  Бугун негадир асосий ҳимоячилар - Илдар Маматказин билан Владимир Бубаньянинг ўйини унчалик қовушмади. Бунга нима дейсиз?

-  Тўғри, Илдарни биргина хатоси бўлди. Аммо биз 20 та имконият яратдик. Ҳар доим шунақа, ҳатто 10:0 га ютсак ҳам гапиришади. Ахир инсон бундай бўлмайди. Агар раҳбарият мени ишимдан қониқмаса, аризамни ёзишим мумкин. “Андижон” доим “Барселона” сингари ўйнганми? Сиз шундай ўйлайсизми? Худдики, мен келиб жамоанинг ўйини ўхшамай қолгандек...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика