Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади" News

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Биз кубок мусобақаларида юришимизни давом эттирмоқчи эдик. Жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Суперлига ва Про-лига даражаси ўйин борасида кўзга ташлангани йўқ. Аммо, вазиятлардан фойдаланиш маҳорати бўйича меҳмонлар устунлик қилишди. Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон"да 5-6 та яққол голли вазиятлар бўлди. Агар ўз имкониятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди.

- Суперлига ва Про-лига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Албатта, фарқ сезилмасдан қолмайди. Охирги зарбаларни йўллашда жамоаларнинг фарқи кўриниб турибди. Бошқа исталган Суперлига жамоаси билан ўйнаганимизда ҳам бизга комбинацион футбол таклиф этган бўлишарди. Қийин ўйин ўтказдик. Футболчилар ўзаро узатмаларда ва бўш худудлар яратишда қийинчиликка дуч келишди. Про-лигада даража бошқа. Адашмасам, тўп икки ёки уч марта меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакилларининг қўлига тегди. Бу кўриниб турган холат эди. Вазиятларимиздан фойдаланиб гол уришимиз зарур эди.

- Фарҳод Соҳибжоновнинг алмаштирилишини қандай изоҳоайсиз?

- Соҳибжонов зўр ўйнади, аммо ўша вақтда чарчаб қолганди. Тўпларга улгурмай қолгани учун алмаштирдик. Ахир заҳирасиз ўйнай олмаймизку! Шундан келиб чиқиб олдинги чизиқни кучайтириш учун Зафар Полвоновни майдонга туширдим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика