Latest news

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Виктор Карпенко: "Муросасиз учрашув гувоҳига айландик" News

Виктор Карпенко: "Муросасиз учрашув гувоҳига айландик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан жой эгаллаган "Металлург" – "Бунёдкор" (2:4) баҳсидан кейин "қилдирғочлар" катта мураббийи Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз учрашув гувоҳига айландик – 6 та гол, 2 та четлатиш. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга ёқди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун борини берди. Кўпроқ бизга омад кулиб боқди. "Металлург"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальти белгиланганда, уни ким ижро этиши олдиндан аниқлаб олинганмиди? 

- Ҳа, кўрганингиздек, бугун ҳеч қандай муҳокама бўлмади. Ўйингача аниқлаб олгандик. Шу боис Жўраев тепди ва гол урди. 

- "Бунёдкор" кейинги икки ўйинни ўз уйида "Бухоро" ва "Сурхон"га қарши ўтказади. Шу ҳақда фикрларингиз...

- Биз уй ўйинми, меҳмон ўйинми, ажратмаймиз. Ҳар бирига жиддий ёндашамиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлди...

- Ҳа, ротацияга қўл урдик. Кўпчиликка имконият бердик. Ҳеч ким таркибдан тушиб қолмади. 

- Бу катта таваккал эмасмиди?

- Ҳар бир ўйин хавф туғдириши мумкин. Биз бир жамоамиз ва 23 футболчи ўйнашга қодир. Асосий таркиб, иккинчи таркиб сифатида ажратмаймиз. Ҳар бир футболчи саралаб олинган ва ҳар қандай вақтда жамоа сафида ўйнаши мумкин бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика