Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз"
		
		10 aug 2022 23:07
        News	
	 
				 
				Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз"
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Ўйин қизиқ кечди. Иккала жамоа дарвозаси олдида ҳам ҳужумлар кўп бўлди. Мухлисларимизга охирги дақиқагача бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат деб қоламан. Йигитлар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Бугун ижрочиларнинг маҳорати борасида "Қизилқум" устун бўлди.
- Нега биринчи бўлимда "Бунёдкор" ёмон таассурот қолдирди? Фақатгина биринчи голни ўтказганингиздан сўнггина ўйнашни бошладингиз...
- "Қизилқум" кучли ўйинчиларга эга бўлган тажрибали жамоа. Биз ўйинни бошқараётгандек эдик. Аммо йўл қўйилган хато голга олиб келди. Дарвозамиз олдида вазиятлар унчалик ҳам кўп бўлмаганди, биз тўпни назорат қилаётгандик. Юқорида айтганимдек, биз ҳар сафар ўзимизга ўзимиз гол олиб келяпмиз. Биз бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бунинг имкони бўлмаяпти. Бугун ҳам иккала голда тўпни ўзимиз олдирдик. Икки тўп фарқини эса йўққа чиқариш қийин бўлди. Аммо йигитларим охиргача ҳаракат қилишди ва битта гол уришди. Иккинчи голни киритишнинг эса имкони бўлмади.

- Побулич ва Могилевецнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Ҳозирча улар жисмоний томондан тўлиқ тайёр эмаслар. Сабаби, икки футболчи ҳам ярим йил давомида катта футбол ўйнамаганлар. Машқ қилиш бошқа, ўйинларда майдонга тушиш бошқа. Икки марта майдонга тушиб ўйин темпига мослашиш бироз қийин бўлади. Уларга вақт керак. Машғулотларга келсак, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Албатта, легионерлардан кўпроқ нарса кутамиз. Аммо улардан олдинги даражаларини талаб қила олмаймиз. Ярим йил ўйнамасангиз, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments