Latest news

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Виктор Жалилов “Навбаҳор”га қайтди News

Виктор Жалилов “Навбаҳор”га қайтди

Суперлига клублари янги мавсум олдидан селекция ишлари бошлаб юборишган.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун таркибини тажрибали мураббий билан бойитиб олди.

Юртимиздаги таниқли мутахассисларидан бири, мураббийлик фаолиятида “Навбаҳор”, “Машъал” ва “Пахтакор” клубларида фаолият юритган, “Навбаҳор”да 1995-2000, 2000-2004 ҳамда 2010 йилларда фаолият юритиб, жамоа билан Ўзбекистон чемпионлигини (1996 йили), бронза медалларини (1995, 1997-1999 йилларда), Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йилларда) ва Суперкубогини (1999 йили) қўлга киритган Виктор Романович Жалилов 10 йиллик танаффусдан сўнг, яна севимли жамоаси “Навбаҳор”га қайтди.

"Виктор Жалилов билан икки йиллик шартнома имзоланди ҳамда у олдин таъкидлаганимиздек, жамоамизда бош мураббий Нўъмон Ҳасановга маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради.

Биз янги мураббийлар штабининг қадами қутлуғ келиб, “лочинлар”нинг янги мавсумда совриндорлар сафидан жой олишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика