Latest news

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..." News

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..."

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "лочинлар" устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.





- Биринчи навбатда, барча мухлисларни, шу ерга йиғилганларни Ҳайит байрами билан табрикламоқчиман. Бугун футболчилар наманганлик мухлисларга яхши совға ҳозирлашди. Биринчи бўлимда ишимиз қоувшмади. Чемпионатда атиги битта ўйинда ғалаба қозониб, Наманганда ютуққа эришолмаганимиз руҳий камчиликларни вужудга келтирганди. Бугун иккинчи бўлимда, ниҳоят, узоқ кутилган ўйинни намойиш этишди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ҳозир биз таркибни шакллантиряпмиз, лекин барибир, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари учун вақт керак. Мавсум бошида айрим футболчилар кетишди, уларнинг ўрнига янги ўйинчилар келишди. Уларнинг мослашишлари маълум муддатни талаб этади. Мослашиш жараёни биз хоҳлагандек кечмаяпти. Асосийси, шогирдларим берилган кўрсатмаларга аста-секин мослашиб боришмоқда. Индивидуал ўйин бобида муаммо йўқ, жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эса ҳали қиладиган ишлар бор.

- Ўйлашимча, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар ёрдамида жиддий мақсадларни кўзлашимиз мумкин. Муҳими, таркиб ўзаги шаклланган. "Манчестер Сити" ва "Атлетико" каби клублар мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди, охирига келиб вазиятни ўнглашга эришишди. Аста-секин ўйинимиз яхшиланиши ва ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

- Авиловнинг жароҳати бор, даволаняпти. У ўз шифокори билан даволанмоқчилигини билдирди. Шунинг учун таркибда кўриниш бермаяпти", - дейди Жалилов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика