Виктор Жалилов: “Босимни ошириш эвазига ғалаба қозондик”
		
		05 nov 2021 22:31
        News	
	 
				 
				Виктор Жалилов: “Босимни ошириш эвазига ғалаба қозондик”
- Чемпионат охирига яқинлашгани сари кўряпмизки, ўйинлар тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўляпти. Кечаги учрашувларда ҳам кўрдик, Олмалиқда ҳам, Тошкентда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Бугун биз ҳам сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозондик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз ҳужум уюштирган паллаларда “Металлург” дарвозабони жамоасини қутқарди, қайсидир вазиятларда меҳмонлар хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Лекин йигитлар ўзларини яхши томондан кўрсатишди. Айниқса, захирадан майдонга тушганлар ўйинга тезда киришиб кетишди, тезликни оширишди, ҳужумларга кескинлик бағишлашди. Маҳмудҳожиев гол уриши мумкин эди, лекин ўша вазиятда дарвозабон яхши ўйнади. Босимни ошириш эвазига пенальти ишладик. Бугун жамоамизнинг ғалабаси адолатли бўлди, - деди Виктор Жалилов.
- “Металлург”га очко жуда зарурлигини инобатга олсак, учрашувнинг қийин кечишини олдиндан билганмидингиз?
- Бу йил турнир жадвалининг қуйи қисмидаги барча жамоалар билан ўйинларимиз оғир кечмоқда, уларга қарши баҳсларда кўп очко йўқотдик. Ўша очколарнинг ҳеч бўлмаганда ярмини олганимизда, ҳозирги ўрнимиз янада юқорироқда бўларди, эҳтимол. Афсуски, вазият шуни тақозо этди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments