Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  37 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  635 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  28 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади News

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади

Жорий мавсум Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» жамоаси бўлажак чемпионатга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришга интилмоқда.

Жамоа раҳбарияти мураббийлар штабига тажрибали мутахассисларни жалб этишга қарор қилди. Хусусан мамлакатимиздаги таниқли футбол мутахассисларидан бири бўлган Жалилов Виктор Романович «Андижон» футбол клубида спорт директори сифатида фаолиятини бошлади.

Ўз вақтида мураббий сифатида «Навбаҳор», «Машъал», «Пахтакор» сингари мамлакатимизнинг номдор жамоаларини бошқариб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган Виктор Романович эндиликда «Андижон» жамоасининг равнақи йўлида астойдил мехнат қилиш учун бел боғлади. Жалилов ҳозирда бош мураббий Илдар Сакаевга селекция ишлари бўйича кенг кўламда ёрдам бераётганини айтиш лозим.



Шунингдек бош мураббийга янги мавсумда яна бир таниқли мутахассис Амет Мемет яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Ўз вақтида маълум муддат бош мураббий сифатида  «Андижон»ни бошқарган Амет Абдуллаевич эндиликда катта мураббий лавозимида фаолият юритадиган бўлди. Бир неча йиллардан буён, Украинада истиқомат қилиб келаётган Мемет ҳозирда «Андижон»га юқори савиядаги легионерларни жалб этиш юзасидан иш олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Тез кунларда Амет Мемет Андижонга ташриф буюради.

Маълумот учун «бургутлар» декабрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларини ўз қароргоҳида олиб боради. Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика