Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  13 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  251 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  20

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади" News

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"

"Насаф" клубининг бразилиялик легионер футболчиси Виктор да Силва "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Навбатдаги қийин учрашувда ғалабани қўлга киритдик. Уч очкони қўлга киритдик ва барчамиз бундан хурсандмиз.

- "Насаф" жамоасига нақд уч нафар ҳужумчига эга, аммо жамоа сўнги вақтларда кўпроқ иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. Ушбу услуб сизга маъқул келмоқдами?

- Бу футбол ва ҳар бир рақибга қарши ҳар хил услуб танлашингиз керак. Мисол учун, бугунги рақибимиз тўп яхши эгалик қилишидан хабардор эдик. Доим ҳам ҳужумкор футбол намойиш этиб ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Ўзбекистон чемпионати қай даражада экан? Аввалги жамоаларингизда тўпурар бўлгансиз, бироқ Суперлигада ҳозирги вақтгача гол урмадингиз.

- Янги клубга кўчиб ўтиш ва жамоага киришиб кетиш осон кечмайди. Ҳозирги ҳолатим яхши ва имконият тақдим этилиши билан гол уришни бошлайман. Яқин вақт ичида менга кўпроқ ўйин вақти тақдим этилишига ишонаман. Гол уришдан кўра, ўз жамоамга кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйласам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. "Насаф"да уч нафар рақобатдош ҳужумчилар бор. Зоран Марушич жамоамизнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, аммо бош мураббий менга ҳам имконият бериши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика