Latest news

11:45"Насаф" Осиёнинг гранди "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди News

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Васильевич Борисов 74 ёшида вафот этди.

Виктор Борисов 1941 йил 17 октябрида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Янгиер” клубида бошлаган, аммо, жароҳат туфайли футболчиликни эрта якунлашига тўғри келди.

Борисов мураббийлик фаолиятини “Тошкенткабель” клубида бошлаган. 1979 йили Жиззахнинг “Бўстон” клубини қабул қилиб, уни собиқиттифоқ чемпионатининг 1 лигасига олиб чиқди. Бунинг учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонини олди.

1980 – 1982 йилларда Виктор Борисов Москвадаги “Мураббийлар олий мактаби”да ўқиди. 1984-1985 йилларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.

1988-1990 йилларда Борисов “Пахтакор” мураббийлар штабида ишлади. Ўзбекистоннинг мустақил чемпионати ташкил қилингач, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи бўлди. У бошчилигида, Жиззах клуби 1993 йили чемпионатнинг бронза медаллари эгасига айланди.

1997-1998 йилларда Виктор Васильевичт “Насаф”да ишлади. 1998 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоасида иш бошлади. 2000 йили Ўзбекистон терма жамоасини бир ўртоқлик ўйинида бошқаришга муваффақ бўлди.

Виктор Борисов фаолиятининг энг юқори чўққиси – Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жахон чемпионатига олиб чиқиш бўлди. Аммо, чемпионат финал босқичида термамизни германиялик мураббий Х.Ю.Гёдега топширилди, Борисов унга ёрдамчилик қилди. Мундиални ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида якунлади.

Виктор Васильевич Борисов умрининг сўнгги йилларида Россияда истиқомат қилди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика