Latest news

18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  6 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди News

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди

Бугун 26 июнь “Шўртан” Профессионал футбол клуби МЧЖ Бош директори Виктор Георгиевич Алешников 69 ёшга тўлмоқда.

Бутун ҳаётини футболга бағишлаган В.Г.Алешников, дастлабки иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1978 йилдан эса ҳакамлик соҳасини ҳам бошлаган. Республика тоифасидаги ҳакам сифатида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати учрашувларини бошқарган.


Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1994 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. 2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокоран меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб, камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилар эса футболда, жумладан Эркин Мирзаев, Ботир Расулов, Акмал Саитқулов “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда.

Бугунги таваллуд айёми муносабати билан масъулиятли лавозимда фаолият кўрсатаётган тажрибали мутахассис Виктор Алешниковга клуб ходимлари ва барча мухлислари номидан соғлик, муваффақиятлар, жамиятимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидоий меҳнатларидан ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўрнак олишларини тилаб қоламиз.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика