Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  4 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат News

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат

Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқалди.

Унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилишганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоамиз вакиллари ўз фикрларини билдиришди.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” клуби техник директори):
- “Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларга провокация қилишга уринишди. Уларни тинчлантиришга уриниб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик.

Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик.

 Шерзод Жўраев (“Навбаҳор” жамоаси мураббийи): - Ассалому алайкум! Авваламбор, барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин рўй берган воқеалар ҳақида холисона гапирадиган бўлсам, учрашув якунланганидан сўнг, “Пахтакор” футболчиларининг кийиниш хонасига кириб кетаётганда гапирган хунук гапларига ҳеч ким чидаб туролмасди. Аслида, провокацияни “Пахтакор” футболчилари бошлашди, уларнинг кўпчиликнинг онасини сўкканини ўз қулоғим билан эшитдим, буни рақиб жамоа аъзолари ҳам эшитишди. Бундан ташқари, “Пахтакор” футболчиларидан бири: “Булар одаммас” деганини ҳам эшитдим. Табиийки, бундай ҳақоратли гаплар ҳеч кимга ёқмайди ва бунга чидаб туриш осонмас. Футболимиз бош ташкилотидаги мутасаддилардан, албатта, шу ҳолатларни ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз.

Азимжон Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси сардори): - Ўша ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, трибунаости йўлакчасида қандайдир бақириқлар эшитилди.Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, қарасам, “Пахтакор” футболчилари ҳақорат қилишгани учун ўша ерда турган жамоамизнинг айрим вакиллари уларга эътироз билдиришаётганди. Жамоа сардори сифатида уларни тинчлантириш мақсадида, ажратишга ҳаракат қилдим.

Чунки “Пахтакор”да кўплаб дўстларим бор. Аммо айрим ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда турли исботсиз гаплар юрибди, яъни, гўёки мен майдонда эмас, ўша жанжалли вазиятда ўзимни кўрсатган эмишман. Булар бўлмағур гаплар ҳамда ўша вазиятда ҳар икки томонни тинчлантиришга интилдим.

Иван Соловьёв (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):
- Ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, рақиб футболчилари тарафидан мухлислар шаънига турли ҳақоратли сўзлар янгради. Албатта, бу сўзлар ҳар қандай кишининг ҳамиятига тегиши, жаҳлини чиқариши аниқ эди. Шу боис, мен рақиб жамоа аъзоларига ўз эътирозимни билдирдим. Шундан сўнг, ўша ерда турган жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барчани тинчлантиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика