Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди News

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди

Бугун Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида "Сурхон" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳужумкор ва голларга бой ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайт этилди. Дастлаб, Ислом Тошпулатов "Локомотив" ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, ажойиб тарзда гол уриб учрашувда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтгандан сўнг, "Локо" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Мурод Бобожонов "Сурхон"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якунлашига оз қолганда Ғанихонов гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. 

Учрашувда қизиқ ҳолат рўй берди. Бугунги баҳсни "Сурхон" жамоаси видео тасвирга олишига "Локомотив" раҳбарияти рухсат бермади. Қизиқ?! Одатда назорат учрашувларида муҳлислар ва ОАВ киритилмаслигини эшитганмиз ва кўрганмиз. Лекин меҳмон жамоа расмий вакили ўйинни видео тасвирга олмаслиги ҳақида биринчи марта гувоҳи бўлдик. (ваҳоланки Локо ўйинни тасвирга олди) Кўпчилик айтиши мумкин балки икки жамоа ўзаро шунақа келишгандир деб , йўқ - бунақа келишув бўлмаган эди! Майли, шу йўл билан "Локо" Осиё ареналарида юқори марраларни эгалласа биз бундан фақат хурсанд бўламиз.

Назорат учрашуви
"Локомотив" - "Сурхон" 2:2

Голлар:
Ислом Тошпўлатов (36), Санжар Қодирқулов (39), Мурод Бобожонов (48), Иброҳим Ғанихонов (78)

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Диего Барданка, Хуршид Мухторов, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Сидиқов, Диёржон Туропов, Марат Бикмаев.

"Сурхон": Акром Ходжаев, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Алишер Салимов, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров, Элдор Бойматов, Зоҳир Пиримов, Нуриддин Ҳасанов, Ислом Тошпўлатов, Жасур Холтўраев.
Захира: Азамат Аҳмедов, Даврон Мерганов, Рустам Нортожиев, Жавоҳир Эсанкулов, Мурод Бобожонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Темур Маматмуродов, Низомжон Норов, Ўрал Чориев, Камолиддин Ашуров.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика