Latest news

22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  9 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  12 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  29 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  19 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди News

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди

Виарежо карнавали - Италиядаги энг қизиқ байрамлардан бири. Ушбу тадбирда шаҳар бўйлаб йирик қўлбола ҳайкаллар ҳаракатланади.

Карнавалда жаҳондаги ижтимоий муаммолар мавзусида ҳайкаллар яратилади. Бу йил асосий мавзулар атроф-муҳит, муҳаббат ва замонамиз рамзлари бўлди.


Айни дамда замонамиз қаҳрамони, сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири, Инстаграм қироли ва Италия чемпиони ким? Тўппа-тўғри, Криштиану Роналду. Унинг улкан ҳайкали Виарежо кўчаларидан олиб ўтишди.

Бир қарашда Криш темирдан тайёрланган деб ўйлашингиз мумкин, аммо ундай эмас, бу ҳайкални ясаш учун шаклини ўзгартириш осон бўлган махсус қоғоз ва картондан фойдаланилган. Ҳайкал Роналдунинг барча машҳур ҳаракатларини такрорлаши ва хатто оғзини очиши мумкин. Яратувчилар бу қайси мавзуда эканлигини кўрсатиш учун IDOL сўзини қўшиб қўйишди.

Агар ушбу йирик Криштиануни кўришни истасангиз ҳали ҳам сизда бу имконият мавжуд. Уни 15, 20, 23 ва 25 февраль кунлари Виарежо кўчаларига олиб чиқишади. Роналду билан бирга Гретта Тунберг ва Дональд Трамп ҳайкаллари ҳам карнавалдагиларга намойиш этилади.


Виарежо (Флоренциядан 100 км узоқликда) карнавали 1873 йилдан бери ўтказилиб келинади. Ўша йилларда ўзига тўқ, бой инсонлар карнавал араваларида кўчаларда сайр қилишни хоҳлашган эди. Камбағаллар эса вазиятдан фойдаланиб қолиш учун кийимини ўзгартириб, маҳаллий "миллионерлар" ва сиёсатчилар устидан кулишганди.


Карнавал юқори кайфиятда ўтгани учун шаҳар ҳукумати ғояни қўллаб-қувватлашган. Жорий йил 147-карнавал ўтказилмоқда. Фестивал рамзи - масҳарабоз Бурламакко. Ушбу қаҳрамон 1930 йил рассом Умберто Бонетти томонидан ўйлаб топилган.


Футбол мавзуси Виарежога бегона эмас: 2006 йилда кўчаларда жаҳон кубогини кўтарган Марчелло Липпи ҳайкали олиб ўтилган. Эътиборингизга ушбу карнавалда намойиш этилган бошқа ҳайкал суратларини тақдим этамиз.






Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика