Вьетнам Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан Чад билан ўйнайди News

Вьетнам Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан Чад билан ўйнайди

Хабарингиз бор 15 ноябрь куни Вьетнам ОК-2015 саралаш доирасидаги 4-тур учрашувини Ўзбекистон Миллий терма жамоасига қарши ўтказади.

Вьетнам терма жамоаси учун ҳаёт-момот учрашувига ушбу терма жамоа жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа бош мураббийи Вьетнам ОАВ берган интервюсида терма жамоаси 13 ноябрь куни Африка қитъаси вакили Чaдга қарши назорат учрашуви бўлиб ўтишини айтди. Бу учрашув Ханой шаҳрида ўтказилади. Ушбу маълумотни ВФА ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика