“Вест Хэм” Пеллегринини истеъфога чиқарди
29 dec 2019 07:19
News
“Вест Хэм” Пеллегринини истеъфога чиқарди
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегринини лавозимидан озод қилди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. “Болғаурарлар” АПЛ 20-тури ўз майдонида “Лестер”га (1:2) мағлуб бўлгач, раҳбарият мураббий билан келишувни бекор қилди.
Пеллегрини 2018 йилнинг май ойида “Вест Хэм”га бош мураббий этиб тайинланганди. Ўтган мавсумда ушбу мутахассис қўли остида жамоа АПЛ турнир жадвалини 10-поғонада якунлаган эди. Айни пайтда эса Лондон клуби турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.
Илгари хабар қилинганидек, клубни бошқаришга асосий номзож сифатида Дэвид Мойес кўрсатилмоқда. У 2017 йилнинг ноябридан то Пеллегрини келгунига қадар айнан “Вест Хэм”да фаолият юритган. Мойес фаолияти давомида “Сандерленд”, “Реал Сосьедад”, “Манчетер Юнайтед”, “Эвертон” сингари жамоаларида ишлаган.
Link :
Source : "Вест Хэм" клуби расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments