Latest news

15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  1 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  24 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2

АПЛ. Бир неча бор VARга мурожаат қилинган учрашувда "Манчестер Сити" 5та гол урди News

АПЛ. Бир неча бор VARга мурожаат қилинган учрашувда "Манчестер Сити" 5та гол урди

"Вест Хэм" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида ўтказиладиган Англия Премьер-лигасининг 1-тур учрашуви якунланди.

West Ham United

Premier League . Round 1

10/08/2019, 17:30

5
:
0
Finished

Manchester City

Gabriel Jesus - 25', Raheem Sterling - 51', Raheem Sterling - 75', Sergio Aguero - 86', Raheem Sterling - 90'

Stadium: London Stadium, 59870 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
46'  Michail Antonio (Pablo Fornals)
56'  Jack Wilshere (Robert Snodgrass)
61'  Fabian Balbuena
62'  Felipe Anderson
66'  Felipe Anderson (Javier Hernandez)
25'  Gabriel Jesus
25'  Kyle Walker
51'  Raheem Sterling
51'  Kevin De Bruyne
53'  Gabriel Jesus
69'  Gabriel Jesus (Sergio Aguero)
75'  Raheem Sterling
75'  Riyad Mahrez
79'  Kevin De Bruyne (Ilkay Gundogan)
80'  David Silva (Phil Foden)
85'  Sergio Aguero
86'  Sergio Aguero
87'  Kyle Walker
90'  Raheem Sterling
90'  Riyad Mahrez
90'  Raheem Sterling


"Вест Хэм" – "Манчестер Сити" 0:5

"Олимпия стадиони"

Голлар: 0:1 – 25 Габриэл Жезус, 0:2 – 51 Стерлинг, 0:3 – 75 Стерлинг, 0:4 – 86, пенальти Агуэро, 0:5 – 90 Стерлинг.

"Вест Хэм": Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Фредерикс, Диоп, Антонио (Форнальс, 46), Фелипе Андерсон (Эрнандес, 66), Уилшер (Снодграсс, 56), Лансини, Райс, Аллер.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Стоунз, Зинченко, Лапорт, Сильва (Фоден, 80), Родри Эрнандес, Стерлинг, де Брюйне (Гюндоган, 79), Марез, Габриэл Жезус (Агуэро, 69).

Огоҳлантиришлар: Бальбуэна (61), Фелипе Андерсон (62), Уокер (87), Стерлинг (90).


АПЛ турнир жадвали билан танишинг



Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" "Вест Хэм"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди.

90+2. ГОЛ! Марезнинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиққан Стерлинг ўзининг учинчи голини уришга муваффақ бўлди. 0:5.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. Пенальти. Рияд Марезни рақиб жарима майдончасида йиқитишди. Агуэро пенальтини голга айлантира олмади, Фабиански зарба йўналишини топди. Пенальти қайтадан тепилади, Серхио пенальтини ижро этаётганда Фабиански икки қадам ташлаб чизиқни тарк этгани учун. Иккинчи уринишда аргентиналик форвард гол урди. 0:4.

80. Ўзгариш: Де Брюйне ўрнига Илкай Гюндоган майдонга тушди.

75. ГОЛ! Стерлинг Марезнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди, аммо такрорий лавҳада офсайд борга ўхшади. Яна VARга мурожаат қилинмоқда. Видеоассистент тизими бу сафар "шаҳарликлар" фойдасига қарор чиқарди.

73. ЭДЕРСОН! Чичарито қанотдан узатилган тўпни тиззаси билан дарвозага бурди, бразилиялик посбон илк зарбани қайтаришга эришди, қайтган тўпга Лансини боши билан зарба берди, бу сафар ҳам Эдерсон ўзини кўрсатди.

69. Ўзгариш: Габриэл Жезус ўрнини Серхио Агуэро эгаллади.

65. Ўзгариш: Жароҳат олган Фелипе Андерсон ўрнига Чичарито майдонга тушди.

62. Сариқ карточка: Фелипе Андерсон Лапортга нисбатан қўпол ўйнади ва жазоланди.

61. Сариқ карточка: Балбуена Жезусга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

60. "Вест Хэм"да гол уриш учун қулай вазият бўлди. Лондон клуби ҳимоячиси Диоп стандартдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буришга уринди, бироз ноаниқ.

56. Ўзгариш: Уилшир Снодграсс майдонга тушди.

53. "Шаҳарликлар"дан навбатдаги гол! "Манчестер Сити"нинг ажойиб комбинацион ҳужуми Жезуснинг голи билан якунланди. 0:3! Кечирасиз, VAR тизими голни ҳисобга олмади, Стерлинг офсайдда экан.

51. ГОЛ! Рахим Стерлинг дарвозани ишғол қилди. Кевин де Брюйне тўп билан рақиб дарвозаси олдигача бориб, қулай вазиятдан турган Рахим Стерлингга тўпни узатди. Англиялик эса чап оёқда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. (голни кўчириб олиш)

46. Ўзгариш: Пабло Форналс Антонио ўрнига майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда, "Вест Хэм" сафида ўзгариш бор.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

38. "Манчестер Сити" рақиб жарима майдончаси олдида комбинацион ҳужум ташкил қилди ва де Брюйне ҳужумни ҳужум билан якунлашга қарор қилди. Фабиански тўпни эгаллаб олди.

32. Зинченко ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитди, ҳакам пенальти белгиламади, аммо ердамчи реферилар VAR орқали вазиятга баҳо бермоқда. Видеоассистентлар ҳам қоида бузилмаганини қайд этишди.

Бундай захира барча мураббийларнинг орзуси

28. Де Брюйне қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Давид Силва эса ортидаги жамоадошини эшитмай, тўпни дарвозага буришга уринди, ноаниқ. Бунинг устига оффсайд бор экан.

25. ГОЛ! "Манчестер Сити" ҳисобни очди. Габриеэль Жезус "шаҳарликлар"нинг жорий мавсумдаги биринчи голига муаллифлик қилди. Бразилиялик форвард Уокернинг қанотдан узатган тўпига биринчи бўлиб етиб келди ва бир тегиниш билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. (голни кўчириб олиш)

21. МАРЕЗ! Рияд жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва алдамчи ҳаракат билан бир рақибини "хот-догга юборди". Каттароқ ҳудудга эга бўлган жазоирлик дарвоза томон зарба берди, бироқ у ташқи томондан дарвоза тўрини нишонга олди.

15. СИЛВА! Рияд Марез ўз қанотидан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқда турган Давид Силвага узатди. Испаниялик ўша жойдан дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ зарба йўналиши ноаниқ чиқди.

13. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик одатдагидек "Манчестер Сити"да, бироқ Лондон клуби ҳам тўпсиз югуришни истамаяпти ва тез-тез прессинг уюштирмоқда.

9. МАРЕЗ! Рияд ўнг қанотдан марказроққа ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Фабиански бир амаллаб тўпни қайтариб қолди. Бурчакдан ўйинга киритилган тўп эса "шаҳарликлар"га наф келтирмади.

7. Лансини рақиб майдони олдида тўпни олиб қўйди, аммо аргентиналик футболчи Родри билан курашда тўпни майдонда сақлаб қола олмади. Испаниялик ярим ҳимоячи Мануэлни йиқитгандек бўлди, бироқ ҳакам VARга мурожаат қилгани йўқ.

2. Учрашув бошидан Кайл Уокер рақиб сардори Крессуэлга жароҳат етказгандек бўлди. Аммо ҳаммаси жойида, "Вест Хэм" футболчиси ўйинни давом эттира олади.

1. Учрашув бошланди!


- Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб АПЛ учрашувларида VAR (видеоассистент) тизими қўлланилади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишби, таркиблар билан эса пастроқда танишиб олишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум Англия Премьер-лигаси футболи иҳлосмандлари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Олимпия стадиони"да "Вест Хэм" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашувга старт берилади. Ушбу саҳифа орқали учрашувдаги воқеалардан хабардор бўлишингиз мумкин.


1-тур

"Вест Хэм" – "Манчестер Сити" 0:5 LIVE

"Олимпия стадиони"

Гол: Жезус 25, Стерлинг 51, 75, 90, Агуэро 85.

"Вест Хэм": Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Фредерикс, Диоп, Антонио, Фелипе Андерсон, Уилшер, Лансини, Райс, Аллер.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Стоунз, Зинченко, Лапорт, Сильва, Родри Эрнандес, Стерлинг, де Брюйне, Марез, Габриэл Жезус.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика