Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"
23 sep 2023 20:37
News
Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"
OKMK Hurshid Giyasov - 35', Akrom Komilov - 64' |
Superliga. Round 19 23/09/2023, 18:00 4
:
2
Finished
|
Metallurg Reza Yazdandost - 23', Shakhzod Ubaydullayev - 27', Shakhzod Ubaydullayev - 48', Zabikhillo Urinbaev - 80' |
"Биринчи ўринда рақибга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Уларда бугун айрим нарсалар ўхшамади. Биз эса муҳим ғалабани қўлга киритдик. ОКМК мухлислари учун бу ёқимсиздир. Лекин ўйин ёмон ўтмади. Режамиз биринчи бўлимда иш берди, 2та чиройли гол урдик. Иккинчи бўлим бошида эса устунликни ОКМКга бериб қўйдик, деб ўйлайман. Шунга қарамай ёмон ўйнамадик, яна гол уришимиз мумкин эди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Рақиб зарбаларини блоклай олишди. Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз",- дейди Веско Стешевич.
- "Металлург" айнан ОКМКга қарши бошқача "настрой" қилади...
- Сиз буни мендан яхши биласиз. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. ОКМК ва "Металлург" ўртасида яхши принципиаллик бор. Бу эса албатта футболнинг фойдасига ишлайди. Агарда бундай бўлмаганида бугун чиройли ўйин кўрмаган бўлар эдик.
- Бектемир Абдуманноновга нима бўлди?
- У ўринбосарлар жамоасида шуғулланмоқда.
- Сабаби нима?
- Буни ҳозир батафсил айтишни истамасдим. Бу клубнинг ички иши.
Comments