Latest news

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  18 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди" News

Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Сўзимни ўйинчиларимизни мақташ билан бошламоқчиман. Улар бугун жанг қилишди ва Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши дуранг қайд этишди. Ўйинни ёмон бошламагандик. Дарвозамизга гол урилганда "Навбаҳор" ҳужумчиси класс кўрсатди, аммо у ерда менимча қўполлик бор эди. Бу вазият ўйинимизга таъсир ўтказди. Иккинчи бўлимда биз ҳисобни тенглаштириш учун босим қилдик ва ўз ниятимизга етдик. 

- "Навбаҳор"га қарши яхши тайёргарлик кўрганингиз сезилди. Дурангдан қониқдингизми?

- "Навбаҳор" ва бизнинг жадвалдаги жойлашувимиздан келиб чиқсак, албатта қониқтирди. Яна қайтараман, "Навбаҳор"нинг биринчи голи инобатга олинмаганда, балки ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Ўйин бошида ўша гол ўйинимизга таъсир ўтказди. "Навбаҳор" жуда кучли жамоа ва уларга омад тилайман. Бироқ, бизнинг ўйинчилар эркакчасига ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозона олмаган бўлсакда, улар мақтовга лойиқлар.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика