Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Веско Стешевич: "Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман" News

Веско Стешевич: "Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман"

"Сурхон" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 11-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Мана бир неча ўйиндирки ўйинни яхши бошлаяпмиз, аммо негадир кимдандир қўриб, хатоларга йўл қўйяпмиз ва бу хатолар голларга олиб келяпти. Бугун йигитларга нима бўлганини тушунмадим. Аммо бу хатолар такрорланяпти. Голдан кейин вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, бироқ ҳакам футболчимизни ўйиндан четлатди. У ерда вазият карточкага тортадими, йўқми, билмайман. Иккинчи бўлимда йигитлар жанг қилишди, бир нечта вазиятлар яратишди, лекин гол уролмадик.

- Жамоа сўнгги бир нечта ўйинда бир қолипга тушиб қолгандек ва шу ҳолатдан чиқиб кета олмаяпти.

- Ундай эмас, "Насаф" билан ўйинда ҳам яхши ҳаракат қила олдик. Биз фақат хатоларни такрорлаяпмиз. Рақиблар эса бундан фойдаланиб қолишяпти ва биз очко йўқотяпмиз.

- Легионерлар муносиб ўйин кўрсатишяпти деб ўйлайсизми? Масалан, Обрадович.

- Обрадович бугун яхши ҳаракат қилди, гол уришга яқин келди. Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман, чунки бир жамоамиз.

- "Металлург" тенг рақиблар билан ўйинда очко йўқотяпти. Жамоага нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавоб бердим деб ўйлайман. Хатолар туфайли мағлуб бўляпмиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика