Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди"
13 aug 2023 23:27
News
Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди"
- Ўйин ҳақида
- Энг қийин ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Босим катта бўлган ўйин. Ғалаба қозондик, уч очко олдик. Ортдаги жамоалар билан бироз фарқ ҳосил қила олдик. Ғалабадан хурсандмиз.
- Забиҳилло Ўринбоев бугун қайси позицияда ўйнади?
- У ҳужумда ўйнади. Ўринбоев ҳар доим бугунги позициясида ўйнайди. Ўйинларимизни кўриб борсангиз, у ҳар доим шу позицияда ўйнашини биласиз. Тўғри, баъзан у орқароқда, баъзан эса олдинроқда ҳаракат қилади. У жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири. Бугун ҳам Ўринбоев яхши ҳаракат қилди.
- Эронлик легионерларни ким танлаган? Сизми ёки селекция ишларига маъсулларми?
- Биз бир жамоамиз. Бир оиламиз. Бу ишни биргаликда қилганмиз. Улар жамоага фойда келитиришади деб ўйлайман.
- Абдуманнонов ярим йиллик танаффусдан кейин гол киритди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Мен унинг гол урганидан жуда бахтлиман. У яна гол уради деб ўйлайман. Ёш футболчи катта қийинчиликларни бошдан ўтказди. Ишонамизки, у буларни енгиб ўтиб, жамоага фойда келтиради.
- Майдон чимининг ҳолати сизни қониқтирдими?
- Мен майдонда ўйнамадим. Ҳа, майдоннинг ҳолати яхшироқ бўлиши мумкин эди.
Comments