Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Веско Стешевич: "Бунёдкор" битта вазиятидан гол уриб кетди" News

Веско Стешевич: "Бунёдкор" битта вазиятидан гол уриб кетди"

Ўзбекистон чемпионати 25-тури доирасида "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табрийлайман. Футбол шундай ўйинки, уни 90 дақиқа ўйналади. Ўйлашимча, биз рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик. Бироқ битта эпизодни деб гол ўтказиб юбордик ва очко йўқотдик. Жуда алам қилади. Курашни давом эттирдик ва охирги дақиқагача ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ буни уддалай олмадик.

Бугунги ўйинга келсак, биз ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Ўтган турда Термизга қарши беллашувда ҳам шогирдларим ёмон ўйин кўрсатмаганди. Агарда сиз кўрган бўлсангиз, "Бунёдкор"да ҳам, "Сурхон"да ҳам биттадан вазият бўлди ва улар гол уриб кетди. 

Афсуски, биз ўз вазиятларимизни голга айлантира олмаяпмиз. Бугун Забихилло Ўринбоевнинг йўқлиги сезилди. Шунингдек, Ғофурбеков ҳам йўқ эди. У соғлиғи билан муаммо туфайли ўйин охиридагина захирадан майдонга тушди. 

Ҳисоб рақиб фойдасига, лекин ўйин борасида биз рақибдан қолишмадик. Жамоанинг ўйинида пасайиш бор деган фикрга қўшилмайман", - деди Веско Стешевич.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика