Latest news

09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик" News

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик"

"Андижон"дан учралган мағлубиятдан (0:5) сўнг "Металлург" устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Бугунги ҳодиса кўп содир бўлмайди. Кўпинчи ўйин старти баҳс тақдирини аниқлаб беради. Учрашувнинг бошидаёқ гол ўтказдик, кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Иккинчи голни стандартдан ўтказиб юбордик. Учинчи гол "совға" бўлди. Бугун ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизнинг кўплаб вакиллари ўз даражасида ўйин кўрсата олмади. Қўпол қилиб айтганда - шармандалик. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар қиламиз деб умид қиламан. 5 марта 0:1дан ютқазгандан кўра, бир марта 0:5га мағлуб бўлган яхши. Рақибни ғалаба билан табриклайман, улар бунга муносиб эди.

- Бугунги ўйинда "Металлург" ҳужумчилари умуман кўринмади...

- Айб фақат ҳужумчиларда дея олмайман. Ҳаммамиз хатога йўл қўйдик, мен, футболчилар. Буни муҳокама қилиб, жамоани бу вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси айтсам, ҳайронман. Чемпионат даражаси яхши. Жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. "Металлург" ҳақида тўхталадиган бўлсак, вазиятни таҳлил қилиб, натижаларни яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика