Latest news

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  70 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Веско Стешевич: "Бугун биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу ғалабани кафолатламайди" News

Веско Стешевич: "Бугун биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу ғалабани кафолатламайди"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Локомотив — "Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Бугунги учрашув қизиқ бўлди. Афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйинчиларни алмаштирдик, аммо эътиборни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёқимсиз албатта, аммо чемпионатни бир очко билан бошладик. Бир очко Африкада ҳам бир очко. "Локомотив" жамоаси ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди деб ўйлайман.

- Бугунги учрашувда қайд этилган якуний натижа сиз учун адолатли бўлдими?

- Ҳа, рақиб иккита гол урди. Биз бугун бироз устунроқ бўлдик деб ўйлайман, аммо яна бир маротаба такрорлайман, яхшироқ бўлдик деганимиз ғалабани кафолатламайди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ўринбоевни иложи борича тезроқ сафга қайтишини истайман. Аммо у жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши керак. Менимча, шу ойнинг сўнгида у сафимизга қайтса керак. У бизга нафақат ҳужумчи, балки сардор сифатида ҳам жуда керакли футболчи.

- Жамоангиз сўнги 10 дақиқада сустлашиб қолди ва иккинчи голни ўтказиб юборди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Шу саволга жавоб менга ҳам қизиқ. Футболчиларимга ушбу саволни бераман.

- Дордевич бугун Суперлигада дебют қилди, аммо унинг ўйини бироз қовушмади. Ушбу футболчини нега захирага олмадингиз?

- Дордевич бугун босим остида ўйнади ва шу сабаб ўйини қовушмади деб ўйлайман. Лекин ҳали олдинда бутун мавсум бор ва мен унга ишонаман. У гавдали футболчи ва рақиб стандарт вазиятларидан фойдаланаётган вақтида у бизга катта фойда келтирди. "Локомотив"да кўп футболчиларнинг бўйи баланд ва стандарт вазиятларда улар жуда хавфли. Шу сабабли уни захирага олмадим.

- Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Биз ўз мақсадларимизни эълон қилмадик. Асосий мақсадимиз мавсумни яхши ўтказиш ва ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаш. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозирги кунда таркибимизда бир нечта йўқотишлар бор. Ўринбоевнинг ҳолатидан хабардорсиз, Палич ҳам "лазарет"да. Яна бир футболчимиз энди Ўзбекистонга учиб келади.






Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика