Latest news

21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик" News

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Металлург" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Веско Стешевич таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Бугун қимматли очколарни бой берганимиздан хафамиз. Биз ўйинни яхши бошламаган бўлсак ҳам дастлабки дақиқалардаёқ голлик вазият яратдик. Аммо Ўринбоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Шайқулов четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин футболчиларимиз уйғонишди. Рақиб футболчиси ҳам қизил олиб, таркиблар тенглашганидан кейин эса ўйинни биз назорат қилдик. 

Пенальтидан гол уришимиз керак эди. Афсус, ундан ҳам гол уриш насиб қилмади. Убайдуллаевда яхши вазият бўлди, у рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Ўйлашимча, бугун биз 2 очко йўқотдик. 

Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйинлар доим қийин бўлади. Назаримда, рақиб тўпни бизга бериб қўйиб, биз биринчи рақам бўлиб ўйнашимиз талаб этилганда муаммоларга дуч келяпмиз. Албатта, бу вазиятни таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз", - деди Веско Стешевич.        

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика