Latest news

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  22 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди" News

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 20-тури доирасида "Металлург" – "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Веско Стешевич қуйидагича фикр билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Дастлаб жамоамдаги ўйинчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда керакли бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиз мени хурсанд қилди. Бундан кейин ҳам яхши ҳаракат қилиб, турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга интиламиз. 

Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Ўйлайманки, биринчи бўлимдаги 1:0 ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Иккинчи таймда ҳам ўйинни ўз назоратимизга олдик ва иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик. Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, вазиятни ушлаб қолдик ва иккинчи голни ҳам урдик. 

Имконият даражасида ҳаракат қилиб, ҳисобни ушлаб қолдик. Бир неча кун аввал биз дербида майдонга тушгандик. Ўшанда кўп энергия сарфлагандик. Шунга қарамай, бугунги ўйинда иккинчи бўлимда ҳам вазиятни қўлдан чиқармасдан, яхши ҳаракат қилдик. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу бизга жуда керакли ғалаба эди", - деди Стешевич.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика