Latest news

21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  0 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  4 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2

“Верона” устози “Юве” устидан қозонилган ғалабадан сўнг: “Мавсумни бу қадар яхши ўтказишимизини кутмагандим” News

“Верона” устози “Юве” устидан қозонилган ғалабадан сўнг: “Мавсумни бу қадар яхши ўтказишимизини кутмагандим”

“Верона” жамоаси бош мураббийи Иван Юрич А серия 23-турида “Ювентус” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун биздан кўпроқ характер кўрсатишимиз талаб қилинганди. Чунки биз бу баҳсда доимгидек тезкор ва хавфли ўйин кўрсатолмадик. Дастлабки 35 дақиқа яхши кечди, сўнгра жуда кўплаб вазиятлар яратдик ва шунча хатоларга ҳам йўл қўйдик. Шунга қарамай ўйинда ғалабани ўзимиз томонга оғдира олдик. Йигитларнинг ҳаракатларидан шунчаки мамнунман ва улар учун хурсандман.

Нима дейишгаям ҳайронман. Биз мавсумни яхши ўтказишни истагандик. Лекин бу қадар яхши кечишини очиғи, кутмагандим. Жамоамизда кўплаб ёш футболчилар бор ва улар А серия баҳсларини ўзгача бир иштиёқ билан ўтказиш ниятида. Масалан Мараш Кумбула бугун Дуглас Костани “зарарсизлантириш”нинг уддасидан чиқа олди.

Биз ўз услубимизда футбол ўйнашга қарор қилгандик. Албатта бу бироз хавфли, аммо рақибга етарлича қаршилик туғдира олади”, дейди Юрич.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика